Самарқандда ЙТҲ оқибатида Ургут туман суди раиси ҳалок бўлди
17 июнь куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида ЙТҲ оқибатида Ургут туман фуқаролик ишлари бўйича суди раиси воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, соат 20:30 атрофида Боғишамол маҳалласидан ўтувчи 4Р-47 автомобиль йўлида Nexia 3 русумли енгил автомобиль «КамАЗ-53212» юк машинаси билан тўқнашган. Тўқнашув оқибатида енгил машина ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Ургут туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.