Суми шаҳрида Россиянинг баллистик ракеталари ҳужуми сабабли 34 киши ҳалок бўлди
13 апрель куни Россия томонидан Украинанинг Суми шаҳрига уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида камида 34 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Вафот этганлар орасида болалар ҳам бор.
Ҳужум шаҳарнинг марказида, одамлар байрамни нишонлаётган вақтда содир бўлган. Ракеталар университет биноси ва йўловчилар билан тўла тролейбусни нишонга олган.
Украина Президенти Володимир Зеленский бу ҳужумни террорчилик деб атади ва халқаро ҳамжамиятни Россияга нисбатан қатъий чоралар кўришга чақирди.
Суми шаҳрида уч кунлик мотам эълон қилинди. Украина ҳукумати эса халқаро ҳамжамиятдан ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини, хусусан, Patriot тизимларини етказиб беришни тезлаштиришни сўрамоқда.