«Барселона» «Реал»ни мағлуб этиб, Испания Суперкубогини 16-марта қўлга киритди
Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтказилган Испания футбол Суперкубоги ўйинида «Барселона» «Реал» устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ғалаба қозонган жамоа таркибида Рафинья (36 ва 72-дақиқалар) ҳамда Роберт Левандовски (45+4) голлар муаллифи бўлди. Мағлуб жамоа сафида эса Винисиус (45+2) ва Гонсало Гарсия (45+6) гол урди.
Каталония клуби ушбу совринни 16-марта қўлга киритди ва бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади. «Барса» ва «Реал» тўртинчи бор кетма-кет соврин учун ўзаро баҳс олиб борди. 2023 ва 2025 йилларда ҳам трофей каталонияликлар ҳиссасига тўғри келган.





