Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюради

Президент Шавкат Мирзиёев бугун (26-феврал) Сурхондарё вилоятига ташриф буюради, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Сафарнинг кенг кўламли дастуридан ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги, қурилиш, ижтимоий ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар билан танишиш, янгиларини ишга тушириш ўрин олган.

Шунингдек, давлат раҳбари Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича навбатдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

Ўзбекистон