Сурия президенти Исроилдан ёрдам сўради

Сурия давлат раҳбари Башар Асад мамлакатдаги исёнчиларга қарши курашда Исроилдан ёрдам сўради. Бу ҳақида Сурия хавфсизлиги хизматига таяниб, Elaph нашри хабар берди.

Қайд қилинишича, мурожаат президентнинг Европадаи ёрдамчиларидан бири орқали Исроилга етказилган. Ушбу сўровга Исроил ҳукумати салбий жавоб қайтарган.

Хусусан, Исроил расмийлари суриядаги вазият уларни ташвишга солмаслигини айтиб,  мамлакатда Эронпараст кўнгиллиларни чиқариб юборишни талаб қилган. Сўнгра керакли маслаҳат ва ёрдам беришини таъкидлашган.

Жаҳон