Исроил друзларни ҳимоя қилиш учун Сурия қўшинларига авиаҳужум уюштирди

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари 14–15 июль кунлари Суриянинг жанубида жойлашган Сувайда вилоятида Сурия ҳукумат қўшинларининг ҳарбий техникаси ва таъминот йўлларига авиаҳужумлар уюштирди. Бу ҳақда DW хабар берди.

Исроил томони бу операция Суриядаги этник-озчилик — друзйлар яшайдиган ҳудудда уларни ҳукумат зўравонлигидан ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилганини билдирди.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва мудофаа вазири Ёав Катаснинг баёнотига кўра, ҳарбий зарбалар нафақат дарзийларни ҳимоя қилиш, балки Исроил чегарасига яқин ҳудудларда Сурия кучларининг тўпланган қисмларини демилитаризация қилишга қаратилган.

Суриянинг SANA давлат ахборот агентлиги Исроил зарбаларини тасдиқлади, аммо тафсилотлар келтирилмаган. Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари кузатув кенгаши (SOHR) маълумотига кўра, зарбалар оқибатида Сурияга тегишли камида битта танк йўқ қилинган, Ички ишлар вазирлигининг бир ҳарбий хизматчиси эса яраланиб, касалхонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, Сурия жанубидаги Ас-Сувайда вилоятида друзлар ва бадавийлaр ўртасидаги қуролли тўқнашувлар натижасида 37 киши ҳалок бўлгани ҳақда хабар бергандик.

Жаҳон