Синопсислар танлови эълон қилинди: мукофот $2000
Жанубий Кореянинг VISIONMASTER компанияси ва Ўзбекистондаги «Biz-TV» онлайн телерадиоканали ёш ва профессионал сценарий муаллифлари ўртасида кўп қисмли телевизион сериал ғояси учун танлов эълон қилганини маълум қилди.
Унда ҳар икки давлатнинг 1500 йиллик ҳамкорлиги, Буюк Ипак йўли марказида жойлашган Ўзбекистон ва у орқали ташқи дунё билан алоқани ривожлантирган Жанубий Корея ўртасидаги маданий мулоқот акс эттирилиши ҳамда замонлар алмашинуви, икки давлат вакиллари ўртасидаги муҳаббатни кўрсатиши талаб этилади.
Танловга ҳужжатлар 2021 йилнинг 1 декабридан 27 декабрига қадар қабул қилинади.
Ғолиб 2022 йилнинг 31 январига қадар аниқланади ва 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритади.
Реклама ҳуқуқи асосида.