Қибрай туманидаги 2 минг гектардан ортиқ ер майдони Яшнободга ўтказилди
Қонунчилик палатасининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегаралари ўзгариши юзасидан тегишли қарори ижроси юзасидан ҳудудларда бир қатор ишлар амалга оширилди.
Қайд этилишича, Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти бошқармаcи томонидан ҳудудларда олиб борилган хатлов ишлари натижаcига кўра, Қибрай туманидан Яшнобод туманига жами 2107,4 гектар ер, шундан 1002,6 гектар қишлоқ хўжалиги ер майдони ҳамда қуйидаги ижтимоий объектлар ўтказилиши таъминланган:
- маҳаллалар — 8 та;
- нотурар жойлар — 195 та;
- турар жойлар — 5091 та;
- мактаблар — 3 та;
- мактабгача таълим муассасалари — 1 та;
- диний муассасалар — 2 та;
- қабристонлар — 2 та;
- тиббий муассаса — 1 та.
Қибрай туманидан Яшнобод туманига ўтаётган аҳолининг доимий яшаш манзили Тошкент шаҳри Яшнобод тумани этиб белгиланади.