Наманганда «Жигули» 20 ёшли аёлни уриб юборди

Наманган вилояти Чуст туманида 26 декабрь куни «Жигули» йўлни кесиб ўтаётган 20 ёшли аёлни уриб юборди.

Маълум бўлишича, воқеа соат 18:00 атрофида туманнинг Зарафшон МФЙ ҳудудида содир бўлган. Аниқланишича, 37 ёшли ҳайдовчи «Жигули» (ВАЗ-2103) автомашинасида кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган чустлик 20 ёшли аёлни уриб юборган.

Оқибатда пиёда олган тан жароҳати сабаб шифохонада вафот этган. Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда ҳайдовчи автомобилни ҳеч қандай ҳужжатларсиз бошқаргани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чуст туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар