Ўзбекистонда 26 декабрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 26 декабрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.
Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0–2 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3–8 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.