«UzAuto Motors» 4 та автомобилни сотишга ариза қабул қилишни тўхтатди
«UzAuto Motors» «Nexia», «Spark», «Cobalt», «Lacetti» машиналарини сотиш бўйича янги аризаларни қабул қилишни вақтинча тўхтатди.
Қайд этилишича, 20 декабрдан 1 февралгача «Nexia», «Spark», «Cobalt», «Lacetti» машиналарини сотиш бўйича янги аризалар қабул қилиш тўхтатилди.
«Барча куч-ғайратимизни олдиндан буюртма қилинган автомобилларни ишлаб чиқаришга қаратамиз. Айнан шу мақсадда завод белгиланган муддатда ишлайди.
Бу қарорни қабул қилиш биз учун осон бўлмади, аммо ҳозирги шароитда компания аввал берилган буюртмалар бўйича автомобилларни ишлаб чиқаришни ўзининг устувор вазифаси деб билади», дейилади хабарда.