Қашқадарёдаги ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида 1 январь куни юқори тезликда ҳаракатланган «Cobalt» бетон тўсиққа урилди.

Маълум бўлишича, воқеа соат 13:00 атрофида туман ҳудудидан ўтувчи М-39 Термиз–Тошкент автомобиль йўлида содир бўлган. Аниқланишича, 32 ёшли ҳайдовчи А.М. «Cobalt» автомобилида ёмғир ёғаётганига қарамай юқори тезликда ҳаракатланган ва машина бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган.

Оқибатда ҳайдовчи ҳамда ушбу автомобилда бўлган тўрт нафар йўловчи олган оғир тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳодиса юзасидан Деҳқонобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар