Россиядан Ўзбекистонга 8 та махсус поезд қатнови амалга оширилади

Россиядан Ўзбекистонга декабрь ойида 8 марта махсус йўловчи поезди қатнови амалга оширилади.

Маълум бўлишича, қатновлар пандемия даврида Россияда қолиб кетган ўзбекистонликларни мамлакатга келиши учун амалга оширилади. Унга кўра, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан Волжский–Тошкент йўналишида 483-сонли махсус йўловчи поездининг 8 марта қатнови амалга оширилади.

Қайд этилишича, 4 декабрь куни соат 20:57 да Волжский темир йўл вокзалидан ушбу поезднинг биринчи рейс қатнови бошланган бўлса, қолган рейслар 6, 10, 13, 17, 20, 24, 27 декабрь кунлари соат 20:57 да ушбу темир йўл вокзалидан ҳаракатни бошлайди. Мазкур поездга фақат бир томонлама яъни Волжский–Тошкент йўналиши бўйича чипталар сотилади.

Янгиликлар