Жиззахда ҳайдовчи ака-ука ўқувчиларни уриб юборди
Жиззахда ҳайдовчи йўлни кесиб ўтаётган икки ака-укани уриб юборди.
Маълум қилинишича, 9 декабрь куни соат 19:30 атрофида Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида 22 ёшли ҳайдовчи икки нафар мактаб ўқувчисини уриб юборди.
Бахтсиз ҳодиса оқибатида улардан бири олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Жабрланганларнинг иккинчиси оғир аҳволда тез тиббий ёрдам шифохонасига етказилган.
ИИБ улар ака-ука эканлигини таъкидлади. Мактаб ўқувчилари уйларига сув олиб келиш учун кўчани кесиб ўтишаётган бўлган.