Деновдаги портлаш бўйича айбланувчи 3 шахс ҳибсга олинди

Сурхондарё вилояти Денов туманидаги савдо марказида содир бўлган портлашда айбланувчи 3 шахс 15 декабрь куни ҳибсга олинди.

Маълум қилинишича, ушбу маълумотни Бош прокуратура матбуот хизмати прокуратуранинг 30 йиллигига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуманда очиқлаган.

Деновдаги савдо мажмуасида юзага келган чақнаш ҳодисаси бўйича тергов қилинаетган жиноят иши доирасида 15 декабрь куни Денов шаҳар газ бўлими бошлиғи, Ҳудудгаз Сурхондарё газтаъминотининг 2 нафар ходимлари жами 3 нафар шахсга Жиноят кодексининг 116, 214-моддалари билан айб эълон қилиниб, «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Янгиликлар