Оҳангаронда юк машинаси болалар боғчаси деворига бориб урилди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Санам қишлоғидаги боғчага «Тошкент сув таъминоти» МЧЖга тегишли бўлган маст ҳайдовчи бошқарувидаги катта юк машинаси бостириб киргани ҳақидаги хабарга расмий муносабат билдирилди.

Фото: uzsuv.uz
Хабарга кўра, ҳаракатланиш пайтида машина рулининг гидравлика қисми носоз ҳолга келганлиги туфайли ҳайдовчи бошқарувни йўқотганлиги ва болалар боғчасининг ҳимоя деворига урилиб, унга шикаст етказганлиги аниқланган.
Қайд этилишича, ўрганишлар натижасида юк машинаси ҳайдовчиси маст ҳолатда бўлмагани ҳамда йўлга чиқишдан олдин тиббий кўрикдан ўтгани ва соғлом ҳолатда бўлгани тасдиқланган.
Шунингдек, «Тошкент сув таъминоти» ходимлари боғча мудираси билан боғчанинг ҳимоя деворини қайта тиклаш бўйича келишди.