Андижонда «Damas» зовурга тушиб кетиши оқибатида бири киши тан жароҳати олди

Йўловчи 1987 йилда туғилган Б.А. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, 23 август куни соат 12:40 ларда Андижон вилояти Асака тумани Кучган МФЙ ҳудудидан ўтган ички автомобиль йўлида ҳайдовчи 1959 йилда туғилган А.М.«Damas» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва автомобиль йўлдан чиқиб кетиб зовурга тушиб кетган.

Қайд этилишича, автомобилни зовурдан чиқариш чоралари кўрилиб, ЙТҲ юзасидан Асака тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар