Умумтаълим фанларидан тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди
Давлат тест маркази 26 октябрь куни умумтаълим фанларидан тавсия этилган дарсликлар рўйхатини эълон қилди.
Маълум бўлишича, 2021–2022 ўқув йилида умумтаълим мактаблари ва академик лицейларда қўлланилаётган дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар асосида тавсия этилган ўқув адабиётлари рўйхати марказнинг расмий веб-сайтида эълон қилинган.
Умумтаълим фанлари бўйича сайтда келтирилган адабиётлар рўйхати Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Халқ таълими вазирлиги томонидан тавсия этилган ўқув адабиётлари рўйхати асосида шакллантирилган. Дарсликлар рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.