Наманганда 2 та «Damas» иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Наманган вилоятида 23 сентябрь куни 2 та «Damas» иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Норин тумани Хаққулобод–Чўжа автомобиль йўлининг 23-километрида 23 сентябрь куни соат 16:00 ларда 25 ёшли И.М. бошқарувидаги «Damas» ҳамда 64 ёшли О.Т. бошқарувидаги «Damas» автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Оқибатда ҳайдовчи И.М. шифохонага мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан Норин тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар