Фарғонанинг барча туман ва шаҳар ҳокимлари 2 ҳафталик таътилга чиқди

Фарғона вилоятининг барча туман ва шаҳарлари ҳокимлари 2022 йил 1 январдан 15 январгача таътилга чиқди.

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев барча маҳаллий ҳокимлик ҳамда сектор раҳбарларининг меҳнат таътилига чиқиши ва даволанишини 2 босқичда ўтказишни маъқуллаган. Таътил «Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонуннинг 21-моддаси асосида ва Президент Администрациясининг 25 декабрдаги топшириғига асосан ўтказилмоқда.

Биринчи босқичда таътилга чиқаётган туман ва шаҳар ҳокимларининг вазифалари вақтинчалик ҳоким ўринбосарлари зиммасига юклатилди. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ қарорлар ва фармойишлар туман ва шаҳар ҳокими вазифаларини бажариш вақтинча юкланган ҳоким ўринбосарлари томонидан туман ва шаҳар ҳокими билан келишилган ҳолда қабул қилинади.

Шунингдек, ҳокимларга уларнинг ўринбосарларини 17 январдан соғлиғини тиклаш мақсадида меҳнат таътилига чиқаришни таъминлаш топширилди. Шаҳар ва туман ҳокимлари Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сон ва 2-сон шифохоналари, «Қибрай», Россиядаги Ўзбекистон ва Ялта ҳамда Касаба уюшмалари федерациясининг «Чинобод Плаза», «Турон» ва «Оқтош» санаторийларида соғлиғини тиклайди. Қувасой шаҳар ҳокими яқинда иш бошлагани боис иш фаолиятини давом эттирмоқда.

Янгиликлар