Фарғонадаги хонадонда газ портлади

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида газ портлаши оқибатида бир оиланинг 4 нафар аъзоси куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилди.

Маълум қилинишича, 19 декабрь куни соат 05:45 да Қўқон шаҳри Барҳаёт кўчаси 20-уйда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлган. Яшаш хонадонининг 1-қаватига ўрнатилган, резина шланг билан уланган, қўлбола услубда ясалган иситиш печидан газ сизиб чиққан.

Фуқаро табиий газ ҳидини сезмай, эрталаб соат 05:45 да хона чироғини ёқиши оқибатида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

Оқибатда 4 киши турли хил даражадаги куйиш тан жароҳати олган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли соҳа ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар