Instagram илованинг махсус версияси устида ишлашни тўхтатди
Instagram ижтимоий тармоғи Kids иловасининг махсус версиясини ишлаб чиқишни тўхтатди.
Маълум қилинишича, бу илова 10 ёшгача бўлган болаларга Instagram’га киришга рухсат берарди. Instagram раҳбари Адам Моссери эса лойиҳанинг тўхтатилишини эълон қилди. Энди ишлаб чиқувчилар 10 ёшдан 12 ёшгача бўлган ўсмирларга мўлжалланган илова версияси устида ишлайди. Ҳозирда компания сиёсати 13 ёшга тўлмаган ҳар бир кишига хизматдан фойдаланишни тақиқлайди.
Таъкидланишича, америкалик ҳуқуқ ҳимоячилари ва қонунчилар Instagram Kids хизматининг очилишига қарши чиққан.