Ўзбекистонга 18 август куни Эрон ҳудудидан нисбатан иссиқ ҳаво кириб келиши кузатилади

18 август кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан нисбатан иссиқ ҳаво кириб келиши қайтадан бошланади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Фото: uz.sputniknews.ru

Хабарга кўра, республика бўйича кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шимол ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 33-38 даражагача кўтарилади.

Қайд этилишича, пойтахтда қуёшли бўлади. Ҳаво 33-35 даражагача исийди.

Бундан ташқари, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22-27 даражада бўлади.

Янгиликлар