ЖССТ Туркия ва Сурияда соғлиқни сақлаш учун 84,5 миллион доллар ажратмоқчи

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) жаҳон ҳамжамиятини Туркия ва Суриянинг зилзиладан жабр кўрган аҳолисини соғлиғини сақлаш учун зудлик билан 84,5 миллион доллар ажратишга чақирди. ЖССТнинг кеча, 17 февраль куни кечқурун Женевада тарқатилган пресс-релизида таъкидланганидек, бу, хусусан, ҳаётий зарур дори-дармонлар ва тиббий буюмларни етказиб беришга тааллуқлидир.

ЖССТ Туркия ва Сурия Араб Республикасидаги зилзиладан кейин соғлиқни сақлаш эҳтиёжлари учун фавқулодда 84,5 миллион доллар ажратишга чақирди.

ЖССТнинг жавоби ҳаётни сақлайдиган дори-дармонлар ва бошқа тиббий буюмларни етказиб бериш, зарур тиббий хизматлар ва зарурий тиббий ёрдам кўрсатиш учун шошилинч тиббий ёрдам гуруҳлари тармоғини ишга туширишни ўз ичига олади.

Янгиликлар