Ўзбекистонда 18 август куни коронавирус билан касалланганлар ва соғайганлар сони маълум бўлди

Ўзбекистонда 18 август куни 844 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 8 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 18 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 146 459 (+844) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 70 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 39 нафари Андижон вилоятида,
  • 21 нафари Бухоро вилоятида,
  • 51 нафари Жиззах вилоятида,
  • 25 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 16 нафари Навоий вилоятида,
  • 36 нафари Наманган вилоятида,
  • 91 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 24 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 92 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 73 нафари Фарғона вилоятида,
  • 39 нафари Хоразм вилоятида,
  • 98 нафари Тошкент вилоятида,
  • 169 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 86 нафар
  • Бухоро вилоятида 15 нафар,
  • Жиззах вилоятида 70 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 27 нафар,
  • Навоий вилоятида 22 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 182 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 92 нафар,
  • Фарғона вилоятида 71 нафар,
  • Хоразм вилоятида 23 нафар,
  • Тошкент вилоятида 94 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 109 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 139 021 (+791) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Қайд этилишича, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1002 нафарни ташкил қилди.

Янгиликлар