Тошкентда ЙТҲ оқибатида 7 киши касалхонага ётқизилди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 1 январь куни 3 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Маълум бўлишича, туманнинг Махтумқули кўчасида «Matiz» ҳайдовчиси (1967 йилда туғилган) спиртли ичимлик таъсирида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Э.Р. бошқарувидаги «Nexia-2» русумли ҳамда Р.К. бошқарувидаги «Nexia-2» русумли автомобиллар билан тўқнашув содир этган.

ЙТҲ оқибатида қуйидагилар:

  • «Nexia-2» ҳайдовчиси Р.К. (ташхис: бош мия ёпиқ жароҳати, БМЧ, чап болдир суягининг ёпиқ синиши, оёқнинг тўпиқ қисми ёпиқ синиши);
  • 2009 йилда туғилган вояга етмаган йўловчи, 7-синф ўқувчиси З.Т. (ташхис: бош мия ёпиқ жароҳати, БМЧ);
  • 2012 йилда туғилган вояга етмаган йўловчи, 2-синф ўқувчиси Ф.К. (ташхис: пешана тери қисми йиртилган жароҳати, бош мия ёпиқ жароҳати, БМЧ);
  • 2017 йилда туғилган вояга етмаган йўловчи, боғча тарбийланувчиси И.К. (ташхис: бошнинг юқори қисми йиртилган жароҳати, бош мия ёпиқ жароҳати, БМЧ, чап оёқ болдир суяги ёпиқ синиши);
  • 1987 й.т.йўловчи Ф.К. (ташхис: чап оёқ очиқ синиб силжиши);
  • 2021 йилда туғилган вояга етмаган йўловчи О.К. (ташхис: травматик шок);
  • «Matiz» русумли автомашина ҳайдовчиси С.Н. (ташхис: бош мия ёпиқ жароҳати, БМЧ, ўнг болдир суягининг очиқ синиб силжиши, кўплаб шилинмалар, мастлик ҳолати) турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Барча жабрланганлар касалхонага ётқизилган, уларга ҳар томонлама тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

«Ҳурматли ҳайдовчилар! Спиртли ичимликлар ичган ҳолатда (ҳатто сизнинг фикрингизча, аҳамиятсиз миқдорда бўлса-да, спиртли ичимликларнинг ҳар қандай миқдори ҳушёрлик ва реакция тезлигига салбий таъсир қилади, бу оғир оқибатларга олиб келиши мумкин) транспорт воситасини бошқаришдан воз кечинг ва такси хизматидан фойдаланинг», дейилади хабарда.

Янгиликлар