Чинозда яширин фаолият олиб бораётган 10 нафар «жиҳодчи» қўлга олинди

Суриширув давомида ушбу шахслар «жиҳод» мақсадида Сурия давлатига чиқишни режалаштирганликлари аниқланган. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Хабарга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИББ томонидан Чиноз туманида ўтказилган тезкор тадбирда яширин фаолият олиб бораётган «жиҳодчилар» оқими аъзоларининг 10 нафари қўлга олинди.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар