Ўзбекистонда масжидлар сони 2100 тадан ошди
Ўзбекистондаги масжидлар сони яна биттага кўпайиб, жами 2101 тага етди.
Қайд этилишича, Қорақолпоғистоннинг Чимбой тумани «Кенгес» овулида «Юсуф ота» жоме масжиди ўз фаолиятини бошлади. Қурилиш ишлари бир йил давомида барча қулайликларга эга ҳолатда тадбиркорлар ва маҳаллий аҳоли томонидан битказилди.
Шу билан ушбу туманда масжидлар сони 1 тага кўпайиб, Қорақалпоғистондаги жами масжидлар сони 58 тага етди.
Маълумот учун, бундан олдинги Қороқалпоғистондаги 57-масжид шу ойда Қонликўл тумани «Қос жап» овул фуқаролари йиғини ҳудудида «Атажан хўжа» номи билан иш бошлаганди.