MyUZTELECOM – мобил алоқа ва интернет оламингиздаги содиқ ёрдамчингиз
MyUZTELECOM иловаси UZTELECOM миллий операторининг барча уяли алоқа абонентлари учун асл хазинадир.
Замонавий технологиялар ва ўткинчи замон оламида ҳар бир муаммо ва ҳар бир масала зудлик билан ҳал бўлишни талаб қилади. Айниқса, бу ҳар бир абонент ўз уяли алоқа операторининг хизматлари бўйича ёрдамни ўз вақтида олиши керак бўлган масалаларга тааллуқлидир. Кўрсатилаётган хизматларни максимал даражада қулай ва осон бошқаришни таъминлаш мақсадида, UZTELECOM ўз абонентларига MyUZTELECOM қулай мобил иловасидан фаол фойдаланишни таклиф этади.
Шундай қилиб, MyUZTELECOM мобил иловаси ҳар бир абонент учун ҳақиқий ахборот хазинаси ҳисобланади. Фойдаланувчи учун қулай интерфейс, содда дизайн, керакли тилни танлаш имконияти ва ўнлаб фойдали функциялар – булар илованинг асосий афзалликларидир. Илова ёрдамида ҳар қандай абонент Интернет, мобил алоқа ва телефония хизматлариниг шахсий ҳисобдаги ҳолати тўғрисида керакли маълумотларни олиши мумкин. Шунингдек, иловада баланс, белгиланган тариф режаси ёки мавжуд лимитлар ҳақида маълумотлар ҳам тақдим этилади. Бундан ташқари, MyUZTELECOM иловаси сизга керакли дақиқалар, SMS ва гигабайтлар пакетларини харид қилиш ва фаоллаштириш, тариф режасини ўзгартириш, шунингдек, миллий оператор хизматларини фаоллаштириш/ўчириш имконини беради.
MyUZTELECOM билан қўнғироқларни батафсил таҳлил қилиш ва мобил алоқа харажатларингиз ҳақида маълумот олиш учун иш жойингиз ёки уйингизни тарк этишнинг ҳожати йўқ — илова бир неча сонияда ушбу операцияни бажариш имконини беради.
Миллий оператор абонентлари учун яна бир ёқимли омиллардан бири бу бонуслар! Юклаб олишда мобил илова мобил Интернетга 3 кун муддатга 500 текин мегабайтларни, интернет-пакетларни харид қилиш ёки балансни тўлдиришда эса 50 МБ дан 3750 МБ гача 7 кунлик амал қилиш муддатига эга ёқимли бонусларни тақдим этади.
MyUZTELECOM иловаси – маълумотларни олинг, хизматларни бошқаринг ва доимо алоқада бўлинг!
Сизга керак бўлган ҳамма нарса MyUZTELECOM иловасида мужассамдир!
UZTELECOM — миллий оператор.
Сайт: uztelecom.uz
MyUZTELECOM: AppStore | Google Play
Facebook: uztelecom
Техник қўллаб-қувватлаш: groups/tshtt.uz
Instagram: uztelecomuz
Telegram: uztelecomuz
Реклама ҳуқуқи асосида.