Наманганда «Damas» йўлни кесиб ўтаётган 16 ёшли қизни уриб юборди

Наманган туманида 3 ноябрь куни «Damas» йўлни кесиб ўтаётган 16 ёшли қизни уриб юборди.

Маълум бўлишича, воқеа тумандаги Фаргона ҳалқа йўлининг 93-километрида, Қурама маҳалласида содир бўлган. Унда «Damas» машинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 2005 йилда туғилган қизни уриб юборган.

Оқибатда пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган. Ҳолат бўйича туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар