Наманганда «Spark» билан тўқнашган «Lacetti» велосипедчини уриб юборди

Наманган шаҳрида 4 ноябрь куни «Spark» билан тўқнашган «Lacetti» велосипед ҳайдовчисини уриб юборди.

Маълум бўлишича, воқеа соат 13:20 атрофида шаҳарнинг Зарбдор МФЙ ҳудудида содир бўлган. Аниқланишича, «Lacetti» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган «Spark»га бориб урилган. Шунингдек, «Lacetti» 47 ёшли велосипедчи уриб юборган.

Оқибатда жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар