Немис олимлари коронавируснинг яна бир хавфли аломатини аниқлади
Немис олимлари тадқиқотларида SARS-CoV-2 кўзга кириб, фоторецепторлар ва кўзнинг шох пардасига инфекция юқтиришини аниқлади.
Маълум қилинишича, бу баъзи беморларнинг коронавирусдан тузалгандан кейин кўз муаммоларидан шикоят қилишининг сабабларидан бири бўлиши мумкин. Тадқиқотчилар буни аниқлаш учун коронавирус инфекциясининг кўз шох пардасига таъсирини кузатган. Жараёнда вақт ўтиши билан вируснинг фаоллиги ва унинг тезликда кўпайиши аниқланган.
Таъкидланишича, натижаларда коронавирус ҳақиқатан ҳам шох парда ҳужайраларига таъсир қилгани ПЗР текшируви билан тасдиқланган. Бундан ташқари, SARS-CoV-2 фоторецепторлар ва кўз шох пардасининг яллиғланишига сабаб бўлиши аниқланган.
Мутахассислар қон босимини бошқарадиган ферментни «блокировка» қилувчи антитаначалар кўз тўр пардасидаги инфекцияни камайтиришини қайд этган. Бу усул коронавируснинг кўзга асоратининг олдини олишда ва даволашда махсус воситаларга эҳтиёж йўқлигини изоҳлашини айтган.