Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ташкил этилди
Президент қарори билан Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ташкил этилди. Бу ҳақда Huquqiy axborot Телеграм-канали хабар бермоқда.

Фото: яндекс.ру
Хабарга кўра, Академия барча таълим босқичларида фаолият кўрсатадиган нодавлат таълим ташкилоти ҳисобланиб, қуйидаги йўналишларда олий малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрланади:
- халқаро ва миллий меҳнат стандартлари;
- меҳнат ҳуқуқи;
- инсон ҳуқуқлари;
- меҳнат тиббиёти;
- ижтимоий ҳимоя ва меҳнат муҳофазаси.
Таъкидланишича, Академияда таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади ва таълим ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Қайд этилишича, ҳар йили 20 нафардан кам бўлмаган, Академияга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган оилаларнинг фарзандлари бепул (Муассис гранти асосида) ўқишга қабул қилинади.
Шунингдек, Академия битирувчиларига олий таълим ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.