Абдулазиз Назиров пойтахт ёшларига яратилган шароитлар таҳлилида нималарга эътибор қаратди?
Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Абдулазиз Назиров ёшлар йилида Тошкентда пойтахт ёшлари учун нима ишлар амалга оширилиб, қандай янги лойиҳалар қилингани ва ёшлар учун очилган янги имкониятлар ҳақида батафсил сарҳисоб қилди.
Пойтахтда 18-30 ёшгача бўлган ёшлар 440 156 нафарини ташкил этади. Шулардан 145 589 нафари расмий, 69 026 нафари эса норасмий банд ҳисобланади. Қарийб 40 мингга яқин ёшлар ўзини ўзи банд қилган бўлса, 63 мингдан ортиғи таълим муассасаларида таҳсил олишади.
2021 йил бошидаги хатлов ва ўрганишлар натижасида 34 минг 269 нафар ёшлар «Ёшлар дафтари»га киритилди. Хусусан, амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 32 минг 371 нафар ёшлар дафтардан чиқарилган бўлиб, 25 825 нафари ишга жойлаштирилди ҳамда 1104 нафар ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари, 935 нафар олий таълим муассаса талабаларининг тўлов-контракт пуллари, 721 нафар ёшларнинг сафарбарварлик чақируви резерви, 48 нафар ёшларнинг даволаниш харажатларини, 376 нафар ёшларга ҳайдовчилик гувоҳномалари тўлаб берилди.
Тошкент шаҳрида 3 та «Ёш тадбиркорлар» коворкинг-марказлари ва 22 та «Ёшлар меҳнат гузари» комплекслари фойдаланишга топширилиб, уларда 659 та янги иш ўринлари яратилди.
Мазкур йилда ёшларга имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. «Ҳар бир тадбиркор ёшларга мададкор» тамойили асосида 1 нафар тадбиркорга «Ёшлар 1+1» дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш ташкил этилди. Ҳозирда ушбу тамойил асосида 6 минг 460 нафар ёшлар тадиркорларга бириктирилди.
Қайд этиш керакки, сўнгги беш йилда 30 ёшгача бўлган тадбиркорлар сони 3 баробар кўпайиб, улар сони 17 мингдан ошди.
Ёшлар йилида Тошкент шаҳрида амалга оширилган барча ишлар ҳақида қуйидаги ҳавола орқали Абдулазиз Назировнинг ҳисоботида батафсил танишишингиз мумкин.