Нукус шаҳрида «Имзо» компанияси томонидан ишлаб чиқариш базаси ишга туширилди

AKFA Group холдингига кирувчи «Имзо» биринчи ҳудудий корхона қурилишини якунлади. 6 декабрь куни Нукус шаҳрида маҳсулот ҳажмини ошириш, вилоятда савдо алоқаларини кенгайтириш имконини берувчи завод ишга туширилди.

 

6 декабрь куни ишлаб чиқариш жадаллигини ривожлантириш ва кенгайтириш стратегиясига мувофиқ «Имзо» компанияси Нукус шаҳридаги биринчи ҳудудий заводни ишга туширди. Тадбирда фахрий меҳмонлар қаторида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси М.Камолов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариевлар иштирок этди.

Янги ишлаб чиқариш базаси логистика харажатларини қисқартириш, ҳудудда маҳсулотга нисбатан ўсиб бораётган талабни қондириш ва ишлаб чиқариш муддатини қисқартириш имконини беради.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон пойтахтидаги ишлаб чиқариш базаси Туркманистон ва Ғарбий Қозоғистонга Имзо эшик ва дераза дизайнининг барча турларини етказиб берадиган логистика марказига айланади. Нукусдаги янги заводнинг ишлаб чиқариш майдони 8230 м2 ни ташкил этади ва максимал ишлаб чиқариш қувватини йилига 300 000 м2гача ошириш имконини беради.

Компанияда 265та янги иш ўрни яратилди. Корхонада Германия, Туркия, Италиянинг «Schtec», «Lisec», «Intermac», «Kaban», «Glaston» каби ишлаб чиқарувчиларнинг замонавий ускуналари ўрнатилди.

Нукусдаги заводда алюминий ва ПВХ профиллардан дераза ва эшик тизимлари, роллет ва фасад конструкциялари ишлаб чиқарилади. Технологик жараённинг барча босқичларида қатъий сифат назорати йўлга қўйилган ва маҳсулот турли синовлардан ўтказилинади, бу аҳолининг сифатли маҳсулотга бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, Нукусдаги корхона Имзо Ўзбекистон бўйлаб очишни режалаштираётган 15 та ҳудудий базадан биринчиси бўлди.

Шу куни заводдан ташқари «Имзо» расмий салони ҳам очилди, у ерда ташриф буюрувчилар компания маҳсулотлари билан танишишлари – ташқи кўриниши, қулайлиги, функционаллигини баҳолашлари ҳамда мутахассисларга ўзларининг қизиқтирган саволларини беришлари мумкин.

Завод ва кўргазма зали қуйидаги манзилда жойлашган: Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус, «Жанбозор» МФЙ, Жанубий саноат зонаси. Қўшимча маълумотга эга бўлиш учун +998(71) 207-77-77 рақами орқали call-марказга бўланишингиз мумкин.

AKFA Group холдинги 2016 йилда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатларидаги энг йирик «Имзо» дераза ва эшик конструкцияларини йиғиш ва ишлаб чиқариш заводини ишга туширди. Имзо – шаффоф алюминий ва ПВХ конструкцияларни, 160 000 кв.м майдонга эга фасад тизимларини ишлаб чиқариш бўйича ноёб лойиҳа.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Янгиликлар