Нурхон Қурбонова Токио-2020 Паралимпия ўйинларида ядро улоқтириш бўйича бронза медални қўлга киритди

Пара енгил атлетиканинг F54 классида аёллар ўртасида ядро улоқтириш бўйича финал баҳслари ўз ниҳоясига етди, деб хабар бермоқда Миллий паралимпия қўмитаси.

Бу йўналишда баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Нурхон Қурбонова 7.77 метр натижа билан бронза медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, бу натижа ядро улоқтириш бўйича Нурхоннинг ўз шаҳсий рекорди ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бобуржон Омонов Токио-2020 Паралимпия ўйинларида рекорд ўрнатиб, олтин медални қўлга киритган эди.

Янгиликлар