Қорақалпоғистонда 29 нафар абитуриентни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
Қорақалпоғистонда 29 нафар абитуриентни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Прократура департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаро Р.Э. бошқа бир фуқаро Ш.га гўёки ўзини Давлат тест марказида ишловчи шахс сифатида таништириб, унга «А» исмли таниши орқали ўқишга кира олмаган абитуриентларнинг балларини кириш балларига тенглаштириб, жами 29 нафар абитуриентни ўқишга киритиб қўйиш эвазига 83 000 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.