Ўзбекистонда 13 октябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 13 октябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ёмғир ёғади. Шамол шимоли-шарқдан 3–8 /с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–7 даража, кундузи 19–21 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жоларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ–3 даража илиқ, кундузи 9–14 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар