Ўзбекистонда 18 октябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 18 октябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.
Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ёмғир ёғади. Шамол шимоли-шарқдан 3–8 /с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–9 даража, кундузи 20–22 даража илиқ бўлади.
Республиканингтоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража, кундузи эса 15–20 даража илиқ бўлади.