Ўзбекистонда 2 октябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

2 октябрь куни республиканинг барча ҳудудларида ўзгарувчан об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилди.

Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8–10 даража илиқ, кундузи 15–17 даража иссиқ бўлади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Баъзи жойларда ҳаво 3–8 даражагача пасайиши мумкин.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, баъзи жойларда кучайиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар