Ўзбекистонда 4 октябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 4 октябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.
Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–7 даража илиқ, кундузи 17–19 даража иссиқ бўлади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Баъзи жойларда ҳаво 2–3 даражагача пасайиши мумкин.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.