Ўзбекистонда 4,5 миллион нафардан ортиқ аҳоли коронавирусга қарши эмланди

Ўзбекистонда 4,5 миллион нафардан ортиқ аҳоли коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 30 сентябрда мамлакат ҳудудлари бўйлаб 276 625 доза коронавирусга қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 145 756 нафарни,
  • 2-босқич эмланганлар 68 815 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 62 054 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 20 781 994 оза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 11 491 111 нафарни,
  • 2-босқичда эмланганлар 6 633 547 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 2 657 336 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 539 621 нафарни ташкил қилмоқда.

29 сентябрь куни эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Сурхондарё вилояти (40 656 доза),
  • Фарғона вилояти (33 713 доза),
  • Тошкент вилояти (28 001 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Фарғона вилоятида 2 277 731 доза,
  • Андижон вилоятида 2 248 983 доза,
  • Наманган вилоятида 2 190 954 дозани ташкил қилмоқда.

Янгиликлар