Ўзбекистонда 6 декабрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 6 декабрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 6 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 6–8 декабрда кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 7–12 даража илиқ; 9 декабрда кечаси 0–5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларидаҳаво ўзгариб туради, 6 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 7–9 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 6–7 декабрда кечаси 2 даража совуқ–3 даража илиқ, кундузи 2–7 даража илиқ, 8–9 декабрда кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар