Ўзбекистонда доимий аҳолиси энг кам бўлган ҳудудлар маълум қилинди
Ўзбекистонда доимий аҳолиси сони энг кам 10 та ҳудуд маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолати бўйича республиканинг туман ва шаҳарлари орасида доимий аҳолиси сони энг кам бўлган ҳудудлар қуйидагилар ҳисобланади:
- Ғозғон шаҳри (Навоий) — 8,9 минг киши;
- Томди тумани (Навоий) — 15,3 минг киши;
- Қоровулбозор тумани (Бухоро) — 18,9 минг киши;
- Бўзатов тумани (Қорақалпоғистон) — 21,8 минг киши;
- Ширин шаҳри (Сирдарё) — 19 минг киши;
- Янгиобод тумани (Тошкент вилояти) — 28,9 минг киши;
- Мўйноқ тумани (Қорақалпоғистон) — 32,8 минг киши;
- Конимех тумани (Навоий) — 36,6 минг киши;
- Учқудуқ тумани (Навоий) — 38,1 минг киши;
- Оҳангарон шаҳри (Тошкент вилояти) — 39,9 минг кишини ташкил этади.