«Толибон» Панжшeр вилоятига кира олмади

Афғонистоннинг шимолидаги Панжшер вилоятига илгари ҳам, ҳозир ҳам кира олмади, Бу ҳақда «TACC»га асосланиб, Human.uz хабар бермоқда.

«Толибон Панжшерга илгари ҳам, ҳозир ҳам кира олмаган. Уларни Панжшер чегарасини кесиб ўтгани ҳақидаги барча хабарлар ёлғон. Вилоятда вазият тинч», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, «Толибон» Панжшердаги қаршиликлар етакчиси, машҳур дала қўмондони Аҳмад Шоҳ Маъсуд ўғли Аҳмад Маъсуд билан тинчлик тўғрисида келишувга эришишга ҳаракат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Афғонистон билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилишди, деб хабар берган эдик.

Янгиликлар