Алишер Қодиров президентликка «Миллий тикланиш» партиясидан номзод сифатида тасдиқланди
Алишер Қодиров президентликка «Миллий тикланиш» партиясидан номзод сифатида тасдиқланди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Миллий тикланиш» партияси матбуот хизмати
Маълум бўлишича, партия Марказий кенгаши раиси Алишер Қодировнинг номзодини кўрсатиш партия съезди делегатларининг кўпчилик овози билан тасдиқланган.
Аввалроқ, «Ниятимиз — ютиш» — Алишер Қодиров президентлик сайловларида ғалаба қозонишни ният қилаётгани маълум бўлди, деб хабар берган эдик.