Қамчиқ довонида «Cobalt» ағдарилиб кетди

Қамчиқ довонида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши сабаб «Cobalt» ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа соат 6:30 да довоннинг 194-километрида содир бўлган. Водий–Тошкент йўналишида ҳаракатланган «Cobalt» ҳайдовчиси юқори тезликда ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган ва машина ағдарилиб кетган. Автомашинадан ҳайдовчи ва икки нафар йўловчи чиқариб олинган. Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган. Шундай бўлсада уларга шифокорлар ва қутқарувчилар амалий ва психологик ёрдам кўрсатилган.

Янгиликлар