Ўзбекистонда айрим тоифадаги аҳолига уй олишда қулайлик яратилади

Президент йиғилишда 2022 йилдан ижтимоий аҳволи оғир хотин-қизлар, чин етимлар ва ногиронлиги бўлган шахсларга иккиламчи бозордан ҳам уй-жой олишларига имконият яратилиши ҳақида маълумот берди.

Таъкидланишича, аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида янги қурилган уйлар тўғрисидаги маълумотлар, уларни расмийлаштириш, субсидия ва кредит ажратиш хизматларини битта жойда кўрсатиш марказлари ташкил этилади.

«Одамларимиз қайси ҳудудда ёки қайси қурувчида ипотека шартларига тўғри келадиган хонадон бор, деб ўйланиб юрмаслиги керак», — деди давлат раҳбари.

Бир ой муддатда пойтахтда камида 5 та, вилоятларда эса 2 тадан ҳудудда барча хизматларни жамлаган марказлар ташкил қилиш топшириғи берилган.

Янгиликлар