Шавкат Мирзиёвнинг ҳафталик иш режаси маълум қилинди
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик иш режасини эълон қилди.
Маълум қилинишича, Афғонистонда вужудга келаётган вазиятни ҳисобга олиб, хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган хатарлар бўйича яқин хориждаги ҳамкор мамлакатлар ва минтақадаги қўшнилар томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар билан чуқур танишиш мақсадида Шавкат Мирзиёев бугун Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти давлшавкаат раҳбарларининг видеоанжуман шаклида ўтадиган саммитида таклиф этилган меҳмон сифатида иштирок этади.
Бундан ташқари, Тошкентда амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти, экологик ҳолатни яхшилаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича йиғилиш, спорт таълимини такомиллаштириш, Олимпия захирасини яратиш юзасидан видеоселектор ўтказилиши мўлжалланган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида атроф-муҳит муҳофазасига оид амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишув ҳамда янги хорижий элчиларга жума куни ишонч ёрлиқлари топшириш маросими ўтказилиши режалаштирилган.