Мигрантлар Россиядаги меҳнат бозорига қандай таъсир қилиши маълум бўлди
Сўнгги 10 йил ичида Россиядаги ички ва ташқи миграция мамлакатдаги ишсизлик даражасига деярли таъсир кўрсатмаган.
Таҳлилчиларга кўра, мигрантларнинг маълум бир жойга кўчиши бу минтақада фақат иқтисодий фаолликни оширади. Иқтисодий тадқиқот муаллифлари миграциянинг мамлакатдаги меҳнат бозорига таъсири «одатда, бу ҳақда Россияда айтилганидан анча кам» деган хулосага келган.
Маълум қилинишча, тадқиқотда мигрантларни энг кўп қабул қилувчи 12 та «мезбон» минтақалар аниқланган — булар Россия мегалополислари, Татаристон, Краснодар ўлкаси ва Тюмень вилояти.
Мигрантларни «жалб этувчи» ҳудудларда улар оқимининг бир хил ўсиши ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиш суръатини атиги 0,04 фоизга оширади.
«Миграциянинг ишсизликка салбий таъсири на Россияда ва на ҳудудларда аниқланган», — деб хулоса қилган тадқиқот муаллифлари.